Президентнинг 2019 йил 19 январдаги фармони билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси cпикери Нурдинжон Исмоиловга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист» фахрий унвони берилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» маълум қилди.
60 ёшни қарши олган Н.Исмоиловнинг давлат органларидаги кўп йиллик самарали фаолияти, мамлакатда қонун ижодкорлиги, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, давлат ва жамият ривожига оид қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш, парламент назоратининг самарали механизмларини жорий этиш, аҳоли билан бевосита мулоқот асосида жойлардаги ҳақиқий аҳволини чуқур ўрганиш, халқ манфаатлари ва фаровонлигини таъминлаш, кенг кўламли ислоҳотлар ижросини рўёбга чиқариш борасидаги хизматлари муносиб баҳоланди.
Изоҳ (0)