UFC президенти Дэйна Уайт MMA жангчиси Конор Макгрегорнинг келгуси режалари ҳақида гапириб ўтди. Бу ҳақда MMAFighting хабар берди.
Ирландиялик жангчи ташкилот раҳбариятига билдиришича, у енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов билан Россия ҳудудида жанг қилишга рози.
«Конор энг яхши боксчилар билан жанг қилишга тайёр, аммо ҳозирда бирорта жанг бўлиши маълум эмас. Кейин у Ҳабиб Нурмагомедов билан реванш жанги ўтказиш учун октагонга кўтарилишини айтди. 2 йил ичида ҳали бунақаси бўлмаган. Конор Дональд Серроне билан жанг қилишини айтди. Уни биламан, у ҳеч қачон бўлар-бўлмас гап гапирмайди. У менга Ҳабиб билан Россияда жанг қилишга тайёрлигини айтди. У шундай инсон», — дейди Уайт.
Бунгача Макгрегор америкалик Дональд Серроне билан жанг қилишга розилик берганди. Бруклинда бўлиб ўтган UFC Fight Night 143 мусобақасида Серроне рақиби Александр Эрнандесни 2-раунддаёқ техник нокаутга учратди. Жангдан сўнг эса Дональд ирландиялик билан жанг қилиш истагини билдирди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)