• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Каримов фонди Биринчи президентнинг миллатлараро бағрикенгликни ўрнатишга қўшган ҳиссаси ҳақида ёзди

    Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоатчилик фонди Ислом Каримовнинг миллатлараро бағрикенгликни ўрнатишга қўшган ҳиссаси ҳақида ёзди. Бу ҳақда Каримов фонди хабар берди.

    Совет Иттифоқида миллий масалага алоҳида эътибор қаратилган эди. Тоталитар бошқарувга асосланган Марказ раҳбарияти зуғуми билан иттифоқдош республикаларда яшовчи инсонларнинг миллий ўзлиги поймол қилиниб, камситилар эди. ХХ асрнинг 70 йилларида эса «совет кишиси» тушунчасини кенг тарғиб-ташвиқ этишга уринишлар кузатилди.

    Асосий аҳолиси ўзбеклар ҳисобланган Тошкентда ўзбек тилида фильм намойиш этувчи бирорта кинотеатр йўқ эди, аксар ҳолларда пешлавҳалар, географик номлар ва эълонлар ҳам биринчи галда рус тилида ёзилар эди. Бу «титул» миллатнинг манфаат ва талабларини эътиборга олмаслик оқибати эди.Шу боис ҳам, собиқ Совет Иттифоқи «умри»нинг сўнгги кунларини бошдан кечираётган даврда – ижтимоий-сиёсий таназзул ва иқтисодий турғунлик шароитида мафкуравий инқироз рўй берди, Марказ ҳокимияти заифлашди. «Яширин» бўлиб келган миллатлараро танглик кучайиб, айрим минтақаларда шафқатсиз этник зиддиятлар кўринишида намоён бўлди.

    1989 йилнинг майида Фарғонада ўзбеклар ва месхети турклари ўртасида даҳшатли қирғинга айланган оммавий тўқнашувлар бошланиб кетди, бутун Фарғона олов ичида қолди. Зиддият тўлқини ўша кезлар республика аҳолисининг қарийб ярми яшаётган Фарғона водийсини бутунлай ўз домига олиши мумкин эди. Фарғона ҳодисалари пайти юздан зиёд киши қурбон бўлди, мингга яқин инсон жароҳатланди.

    Ана шундай мушкул паллада Ислом Каримов республика раҳбари этиб сайланди. Сайланганидан кейин у зудлик билан Фарғонага борди. Каримовнинг пухта ўйлаган сиёсати ва фаол саъй-ҳаракатлари ҳамда жараёнда Марказ вакиллари ҳам бевосита қатнашиши лозимлиги ҳақидаги қатъий талаблари туфайли қонли ихтилоф авж олмасдан тўхтатиб қолинди. Акс ҳолда, бутун республикада беқарорлик юзага келиши мумкин эди.Ислом Каримов Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида аланга олаётган миллатлараро зиддиятларни бартараф этиш бўйича дадил ва мардонавор чора-тадбирларни амалга оширди. Шу тариқа у 1990 йил февраль—март ойида Бўка ва Паркентда, 1990 йил июнь ойида Ўшда қонли этник ихтилофларнинг олдини олди.Президент Ислом Каримов Ўзбекистонда истиқомат қилаётган барча миллат ва элатларнинг тенгҳуқуқлилигини таъминлаш, ҳам «титул» миллат, ҳам миллий озчиликлар манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратди.

    Биринчи Президент томонидан ислом динининг қайта уйғониши, қолаверса, мамлакатдаги барча конфессияларнинг эркин фаолият юритишига ғамхўрлик кўрсатилгани бу борада улкан аҳамият касб этди. Барча диний конфессиялар вакиллари ўз эътиқодига эмин-эркин ва тўсиқларсиз амал қилишлари учун зарур шарт-шароит яратилди.

    Миллий ва маданий марказларнинг ташкил этилгани Ўзбекистон халқининг бирлиги ва якдиллигини таъминлаган муҳим омиллардан бири саналади. Тошкентда мамлакатдаги миллий-маданий марказларнинг бошини қовуштирган марказ таъсис этилди, 1992 йил январда у Республика байналмилал маданият марказига айлантирилди. Ўша йиллари Ўзбекистонда татар, немис, корейс, озарбойжон, қозоқ, яҳудий каби 54 та миллий ва миллатлараро марказларга асос солинди. Марказлар фаолияти, қолаверса, турли миллат ва элатларнинг ўз тарихи, адабиёти, тилини ўрганиш, анъаналар, миллий байрам, урф-одат ва маросимларни тиклаш ва ривожлантириш сингари маданий, маънавий ва ижтимоий талабларини қондириш учун қулай муҳит яратилди.

    1989 йил октябрда Ислом Каримовнинг дадил сиёсий қадами маҳсули сифатида «Давлат тили ҳақида»ги қонун қабул қилинди. Ушбу қонун билан узоқ вақт иккинчи даражада бўлиб келган ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди. Бу ҳодиса ўзбек халқининг миллий ўзлик туйғуси ўсишида муҳим рол ўйнади. Қолаверса, бу мустақилликка эришиш йўлидаги дастлабки ғалаба ҳам эди.

    Бугун Ўзбекистонда 140 га яқин республика ва ҳудудий миқёсдаги миллий-маданий марказлар фаолият юритмоқда. 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари тинч-тотув ва аҳилликда яшаб келмоқда. Уларнинг этник маданияти, анъана ва урф-одатларини асраб-авайлаш ва ҳар томонлама ривожлантириш учун шароитлар яратилган. 16 та конфессияга мансуб диний ташкилотлар фаолият юритмоқда. Таълим муассасаларида етти тилда сабоқ берилмоқда, Миллий телерадиокомпания ўз дастурларини 12 тилда эфирга узатмоқда, газета-журналлар эса ўндан зиёд тилда чоп этилмоқда.Бугун ишонч билан айтиш жоизки, айнан Ислом Каримов миллатлараро зиддиятларни тўхтатди, фуқаролар урушининг олдини олди, ва бу билан минглаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолди; нафақат мамлакатимизда, балки бутун кўпмиллатли Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва барқарорликни таъминлади.Биринчи Президент томонидан мамлакатимиздаги барча миллат ва элатларга кўрсатилган ғамхўрлик – унинг бошқа халқларга эҳтироми ва ўз она элига юксак фарзандлик муҳаббатининг ифодасидир. Миллатидан қатъи назар, ватандошларимизнинг Ислом Каримовга бўлган чуқур ҳурмати ва меҳр-муҳаббатининг боиси ва тарихий қадр-қиммати ҳам ана шунда.

    21.01.2019, 17:34   Изоҳ (0)   25024
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбеккино» тасарруфидаги «Мультипликацион фильмлар студияси»га янги директор тайинланди

    21.01.2019, 17:26

    Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманида бир метр қалинликда қор ёғди (фото)

    21.01.2019, 17:21

    Жондорда «тўкилай-тўкилай» деб турган боғча бор: Унга 80 нафар бола қатнайди (фото)

    21.01.2019, 17:11

    Ўзбекистонлик фуқаро Россияга 60 килограммдан ортиқ қулупнай олиб киришга уринди

    21.01.2019, 16:46

    Ўзбекистонда аҳоли муаммолари билан ишлаш соҳасида янги тизимга ўтилмоқда

    21.01.2019, 16:35

    Ўзбекистон ва Германия президентларининг музокаралари бошланди 

    21.01.2019, 16:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жазирамада жоннинг ҳузури: уй учун қандай кондиционер танлаш керак?

    Маслаҳатлар | 8 август, 19:55

    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

    Реклама | 8 август, 19:30

    “Трамп Европага нисбатан ҳақли сиёсат олиб боряпти” — Лукашенко

    Дунё | 8 август, 19:46

    Ҳокимликлар ходимлари учун ойликлар ва мукофот пуллари иш сифатига қараб тўланади

    Ўзбекистон | 8 август, 19:29

    Жаҳон банки Тожикистонга ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 50 млн доллар ажратади

    Дунё | 8 август, 19:18

    Исроил Фаластин туфайли Лондон билан ҳамкорликни тўхтатиши мумкин — Times

    Дунё | 8 август, 19:00

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Юздаги чарчоқни косметика билан яшириш бўйича машҳур аёллардан лайфхаклар

    Шоу-бизнес | 8 август, 18:50

    Фарғонада 17 ёшли қизга шилқимлик қилган маҳалла раисига 4 сутка берилди

    Ўзбекистон | 8 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.