Туркманистонлик геологлар Лебап вилоятининг Халачск туманида чучук сувнинг катта конини топди. Бу ҳақда 18 январь куни бўлиб ўтган мажлисда бош вазир ўринбосари Мыратгелди Мередов Туркманистон ҳукуматига маълум қилди, деб ёзади СNG Today.
Дастлабки маълумотларга қараганда, бу сувларнинг захираси суткасига 30 минг кубометрга яқиндир.
Шу муносабат билан мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳамедов бундан кейин ҳам гидрогеологик қидирув ишларига ер ости бойликларини излаш фаолиятининг муҳим йўналиши сифатида эътибор қаратишни буюрди.
Президент қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Аннагелди Язмырадовга «Туркменгеология» давлат корпорацияси билан ҳамкорликда сув ресурсларидан рационал фойдаланиш соҳасидаги ишларни фаоллаштиришни юклади.
Изоҳ (0)