Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд шаҳрининг Кимёгарлар қўрғонидаги хонадонларнинг бирида 18 январь куни қотиллик юз берди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Фуқаро С.А. уйида бирга яшаган расмий никохсиз турмуш ўртоғи Б.К. исмли аёл билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилган. Шундан сўнг уларнинг ўрталарида ўзаро жанжал келиб чиққан.

Жанжал вақти С.А. аёлнинг танасини турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган. Натижада Б.К. исмли аёл воқеа жойида вафот этган.

«Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, С.А. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ ахборотида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Дарё» кундалигида 2 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
«Ифлослантирувчи тўлайди» тамойили, «яшил сертификатлар», энергия улушини камайтириш: Мирзиёев «яшил» иқтисодиёт тақдимоти билан танишди
Дунё
Британия разведкаси Россия Украинадаги урушда қуруқликдан ҳужум қилолмаётгани сабабини тушунтирди