Ўзбекистонда капитали 1 миллиард доллар миқдорда бўлган Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси ташкил этилади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.
Жамғарма Ўзбекистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва инновацион технологияларни жалб этиш, хусусий маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан узоқ муддатли шериклик муносабатларини йўлга қўйиш билан шуғулланади.
Шунингдек, тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармасининг бошқарув компанияси ҳам ташкил этилади. Унинг устав капитали 5 миллион доллар бўлиб, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан шакллантирилади.
Жамғарма инвестицияларининг энг кўп миқдори режалаштирилаётган инвестициялар умумий ҳажмининг 30 фоизидан ошмаслиги лозим.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Жамғарма ва бошқарув компанияси фаолиятини назорат қилади.
2019 йил 1 мартгача тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини такомиллаштиришни назарда тутувчи Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Изоҳ (0)