Самарқандда Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетининг филиалини очиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг қарори лойиҳасига таяниб, «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Ҳужжатга кўра, филиал илк талабаларни 2019/2020-ўқув йилидаёқ кундузги ва сиртқи таълим шакли бўйича қабул қилиши лозим.
Ўқув муассасасининг асосий вазифалари — жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун илғор хорижий тажрибага мос келувчи кадрларни тайёрлаш тизимини ривожлантириш, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фундаментал илмий тадқиқотлар ўтказиш.
Филиалда ўқитиш Россия ўқув режалари ва дастурлари бўйича олиб борилади. Битирувчиларга Россия намунасидаги диплом берилади, у Ўзбекистон ва Россия Федерациясида олий таълим ҳужжати деб тан олинади.
Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетининг талабалари ва битирувчилари орасида 172 нафар Олимпиада чемпиони, Европа ва жаҳон чемпионлари бор.
Изоҳ (0)