2018 йил декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Ҳуқуқий назорат хизмати ходимлари томонидан Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманидаги 31-мактабнинг педагог ходимларини обунага мажбурланаётганлик ҳолати бўйича ўрганиш ишлари амалга оширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўрганиш жараёнида мактаб директори таълим муассасасида фаолият олиб бораётган ўқитувчиларга декабрь ойидаги маошлари ҳисобидан 200 минг сўмдан, шунингдек, синф раҳбарларидан белгиланган 200 минг сўмдан ташқари яна қўшимча 300 минг сўмдан (керак бўлса ота-оналардан йиғиб) газета ва журналларга мажбурий обуна бўлишини бир неча бор таъкидлаганлиги аниқланди. Лекин ойлик иш ҳақи берилмаганлиги сабабли обунага пул йиғилмагани, директор томонидан ҳақиқатан ҳам обунага мажбурлаш содир этилгани маълум бўлди.
Текширув жараёнида мутасаддилар томонидан мактаб раҳбари ҳамда жамоага мажбурий обуна учун пул йиғиш ноқонуний эканлиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, 31-сонли мактаб директорига ўқитувчиларни обунага мажбурлагани учун меҳнат қонунчилигига кўра чора кўрилди.
Изоҳ (0)