2018 йилда Тошкент ҳудудида содир этилган жиноятларнинг алоҳида турлари сони 2017 йил билан таққослаганда ярмига камайган. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
ИИББнинг маълум қилишича, 2017 йилда 245 та талончилик ҳолати қайд этилган бўлса, 2018 йилда — 120 та, бу 51 фоизга камдир. Босқинчилик ҳужумлари сони 136 тадан 64 тага (53 фоиз), ўғрилик — 1 969 тадан 947 тага (52 фоиз), фирибгарлик ҳолатлари — 2 420 тадан 1 296 тага (46,5 фоизга) камайган.
2017 йилда пойтахтнинг атиги 9 та маҳалласида бирорта ҳам жиноят содир этилмаган бўлса, 2018 йилда улар сони 70 тагача ошган.
Изоҳ (0)