Ўзбекистон ва Германия қиймати 4 миллиард доллардан ортиқ лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувни имзолади. Келишув 14 январь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон—Германия ишбилармонлари бизнес-форуми доирасида имзоланди, деб ёзади ЎзА.
Келишув нефть-газ, нефть-кимё, энергетика, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, меҳмонхона қурилиши, инвестицион-технологик, банк-молия соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришни кўзда тутади.
Шунингдек, бизнес доиралар вакиллари учун қулай мулоқот майдонига айланган анжуманда Германиянинг Deutsche Bank, Commerzbank, Ландесбанк, KfW, AKA Bank каби банклари билан Ўзбекистон тижорат банклари ўртасида мамлакатдаги лойиҳаларни молиялаштириш учун кредит маблағлари ажратиш бўйича келишувларга эришилди.
Форум доирасида, шунингдек, ЕТТБ билан умумий қиймати 516 миллион долларлик келишув имзоланди. У Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида маиший чиқиндиларни қайта ишлаш соҳаси ва энергетикада янги лойиҳаларни амалга оширишни кўзда тутади.
Изоҳ (0)