Ла Лиганинг 2-даврасида «Реал» ва «Барселона» ўртасидаги тўқнашувнинг ўтказилиш санаси маълум бўлди, деб ёзади AS нашри.
2 март, шанба куни Испания чемпионати 26-туридан ўрин олган учрашув маҳаллий вақт билан соат 20:45 (Тошкент вақти билан 00:45) да бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ла Лига президенти Хавьер Тебас эълон қилди.
Беллашув «Сантьяго Бернабеу» стадионида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Ла Лиганинг 1-даврасида «Барселона» ўз уйида «Реал Мадрид» жамоасини йирик 5:1 ҳисобида мағлуб этганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)