13 январь, якшанба куни футбол бўйича Англия премьер лигасининг 22-тури доирасида навбатдаги 2 та ўйин бўлиб ўтди.
Турнинг марказий ўйини «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтди. Унда Маурисио Почеттино қўл остидаги «Тоттенҳэм» клуби Оле-Гуннар Сульшер бошқарувидаги «Манчестер Юнайтед» жамоасини қабул қилди. Учрашув «қизил иблислар» ғалабаси билан якунланди (0:1).
1-бўлимнинг сўнгги дақиқаларида (44) Маркус Рэшфорд Поль Погба узатмасини голга айлантирди (0:1). Беллашув охирига қадар ҳисоб ўзгармади ва «манкунианлар» «шпорлар»ни ўз майдонида енгди.
Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» янги бош мураббий қўл остида кетма-кет 6 та ўйинда ғалаба қозониб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда.
АПЛ
22-тур баҳслари
13 январь, якшанба
«Эвертон»—«Борнмут» 2:0
Голлар: 1:0 — 61 Зума, 2:0 — 90 Левин.«Тоттенҳэм»—«Манчестер Юнайтед» 0:1
Гол: 0:1 — 44 РэшфордЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)