Тошкент Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва пойтахт ИИББ ёнғин хавфсизлиги бошқармаси йиллик тажриба даврида биргаликда ишлаш учун бирлашади. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz».
10 январь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев кейинги вақтларда мамлакатнинг турли вилоятларида ис газидан заҳарланиш ҳолатлари кўпайганлигини таъкидлади.
Давлат раҳбари бир ой ичида Тошкент Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ва Фавқулодда вазиятлар бошқармасини тажриба сифатида бирлаштириш бўйича ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва бошқарувнинг бутунлай янги тизимини ишлаб чиқишни юклади.
11 январь, жума куни ЙХБ ва ФВБ бўлинмаларининг икки бошқармани бирлаштириш бўйича «йўл харитаси»ни яратишга бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.
«Қарор Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ФВВга ўтишини англатмайди. Мазкур тизим йил давомида синовдан ўтказилади», — дея таъкидлади ФВВ матбуот хизмати.
Изоҳ (0)