«Манчестер Юнайтед» жамоанинг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньога товон пули тўлади.
«Манкунианлар» 55 ёшли мутахассис билан тузилган шартномани муддатидан олдин бекор қилгани учун 15 миллион фунт тўлади. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
«Жозенинг «Манчестер Юнайтед» билан шартномаси бўйича ҳеч қандай муаммо йўқ». Ҳаммаси жойида. Моуриньо бошқа клубда иш олиб бориши мумкин, бироқ у шошмаяпти. У бу борада ташвишланаётгани йўқ ва мавсум охирига қадар кутишдан хурсанд бўларди», — деди Моуриньога яқин инсонлардан бири.
Мураббий клубдаги 2,5 йиллик фаолиятидан сўнг 2018 йилнинг 18 декабрида ўз вазифасидан озод этилди. Унинг раҳбарлиги остида «Манчестер Юнайтед» Англия Суперкубоги, Англия Кубоги ва Европа Лигасида ғолиб бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)