Машҳур британиялик рассом Бэнксининг «Чиқинди идишидаги севги» асари биринчи марта кенг омма учун Германиядаги Фридер Бурда замонавий санъат музейида намойишга қўйилади. Асар «Қиз ва ҳаво шари» асарининг Sotheby’s аукционида қисман йўқ қилиниши натижасида юзага келган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Асарни жорий йилнинг 5 февралидан 3 мартига қадар томоша қилиш мумкин, кўргазма симпозиум билан бирга бўлиб ўтади.
Кўча санъати устаси бўлган Бэнксининг «Қиз ва ҳаво шари» асари Лондондаги Sotheby’s аукционида бир миллион фунт стерлингга сотилганидан кейин қисман ўзини йўқ қилган.
Изоҳ (0)