«Аякс» ярим ҳимоячиси Фрэнки де Йонг фаолиятини «Барселона»да давом эттиради. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар берди.
Манбада ёзилишича, 21 ёшли нидерландиялик футболчи Каталония клубига ўтишга рози бўлди.
Томонлар шартнома шартлари бўйича беш йилга мўлжалланган келишувга эришди. «Кўк-анор ранглилар» футболчи учун «Аякс»га 75 миллион евро тўлайдиган бўлди.
Фрэнки де Йонг учун ПСЖ, «Бавария» ва «Манчестер Сити» ҳам даъвогарлик қилганди.
Ушбу мавсумда футболчи Нидерландия чемпионатида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голга муаллифлик қилди ва 3 та голли узатма берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)