«Арсенал» ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи фаолиятини «Ювентус»да давом эттиради.
Уэльслик футболчи Турин жамоаси билан беш йиллик шартнома борасида келишувга рози бўлган. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
Шартномага кўра, унинг йиллик маоши 8 миллион еврони ташкил этади. У жамоада Криштиану Роналдудан кейин энг кўп маош олувчи ўйинчига айланади.
Эслатиб ўтамиз, Рэмзи янги шартнома тузишда «Арсенал» билан келиша олмади ва шу йилнинг ёзида ҳеч қандай компенсация пулисиз «Ювентус»га ўтади.
Маълумот учун, футболчи ушбу мавсумда 18 та ўйинда 2 та гол урди ва 6 та голга ассистентлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)