Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Девони янги ташкил этилаётган таркибий бўлинма – Ахборот-коммуникация технологиялари бўлимига танлов асосида ишга қабул қилинишини эълон қилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, ходимларни ишга қабул қиладиган бўлимнинг фаолияти қуйидагилардан иборат:
- Қонунчилик палатаси фаолиятини ахборот-техник жиҳатдан таъминлаш;
- Қонунчилик палатасининг ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини, шу жумладан электрон овоз бериш, овоз кучайтириш, стенография қилиш, электрон ҳужжат айланиши ва бошқа тизимларини шакллантириш, уларни ривожлантириш ва улардан фойдаланиш;
- Қонунчилик палатасида ахборот технологияларини янада ривожлантириш ва «Электрон парламент» тизимини жорий этиш бўйича комплекс дастурни амалга ошириш;
- Фаолият жараёнларини автоматлаштиришни ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни ҳисобга олган ҳолда Қонунчилик палатаси фаолиятининг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
- Замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ҳисобига Қонунчилик палатаси фаолиятининг очиқлигини таъминлашга кўмаклашиш.
- тизим маъмури;
- мутахассис муҳандис;
- электрончи муҳандис;
- маълумотлар базалари маъмури;
- ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассис;
- веб-маъмур, дастурчи муҳандис ва бошқалар.
- олий маълумотли бўлиш (ахборот технологиялари соҳаси мутахассислиги бўйича махсус олий маълумотга эга бўлиш янада мақбул ҳисобланади);
- замонавий ахборот технологияларини билиш, шунингдек компьютер тармоқларини бошқариш, дастурлаштириш, тегишли норматив ҳужжатларни тайёрлаш билан боғлиқ ишларни бевосита бажариш маҳорати ва кўникмаларига эга бўлиш.
Танловда иштирок этишга қизиқувчи шахслардан объективка-маълумотномани (резюмени) 2019 йил 20 январгача қуйидаги электрон почта қабул қилинади: kadr@parliament.gov.uz, маълумотлар учун телефон: 71-239-81-05.
Изоҳ (0)