АҚШда Сан-Франциско яқинидаги оролда жойлашган меҳмонхонада яшаш ва ишлашга рози бўладиган жуфтлик изланмоқда. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар берди.
Сан-Пабло бўғози марказида жойлашган кичик оролда маёқ ва кичик меҳмонхона мавжуд. У бир йил давомида ҳафтасига тўрт кун ишлайди. Унинг айни вақтдаги ходимлари Че Рожерс ва Жиллиан Микер ишдан кетмоқда ва уларнинг ўрнига янги ходимларни топиш зарур.
Иш ўрнига номзодлар ўз зиммасига тозалаш ишлари, бухгалтерия, овқат тайёрлаш, меҳмонхонада рўйхатга олиш, шунингдек, меҳмонларни оролга олиб бориш ва ортга қайтариш каби ишларни олиши керак. Шунинг учун катер бошқариш литзенсиясига эга бўлиши керак.
Оролда телевизор ва Wi-Fi йўқ. Янги ходимларга яшаш жойи, овқат ва йилига 130 минг доллар миқдорида иш ҳақи таклиф қилинади. Номзодларни танлаш 2019 йилнинг апрель ойи ўртасида бошланади.
Изоҳ (0)