Россия пойтахти Москва шаҳрининг Рязань туманида Иккинчи жаҳон уруши даврига оид бомба топилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Ҳодиса туманда ерости ишлари олиб борилаётган вақтда юз берган. Ҳодиса жойига Қутқарув операциялари ўтказиш бўйича марказнинг миналарни зарарсизлантириш гуруҳи чақирилган.
Бомба кейинчалик утилизация қилиш учун полигонга олиб кетилган.
Изоҳ (0)