Тожикистонда тиббиёт ходимларининг касбий мадҳияси яратилди. Тиббиёт соҳаси ходимларининг мазкур мадҳияси барча тадбирларда ижро этилиши керак. Бу Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Насим Олимзоданинг фармойишида белгилаб қўйилган, деб ёзмоқда Asia Plus.
Душанбедаги хусусий клиникалардан бирининг директори Шамсиддин Қурбонов томонидан маълум қилинишича, мадҳияни яратиш ғояси вазирдан чиққан, Қурбонов эса буни амалга оширишга ёрдам берган.
Мадҳияни яратиш учун бир нечта шоир жалб қилинган. Якунда Орзу Исоев томонидан ёзилган матн танланган, мусиқани Давроний Раҳматзод басталаган. Мадҳиянинг расмий ижрочиси таниқли қўшиқчи Валижон Азизов бўлган. Мадҳия учун клип ҳам ишланган.
Изоҳ (0)