Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

7 январь, душанба куни футбол бўйича Осиё Кубогининг 1-тури доирасида навбатдаги учрашув ўз ниҳоясига етди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Жумладан, «C» гуруҳининг илк ўйинида Хитой терма жамоаси Қирғизистон термаси билан курашга киришди. Учрашувнинг 42-дақиқасида Қирғизистон терма жамоаси аъзоси Аҳлиддин Исроилов ҳисобни очган бўлса (1:1), 50-дақиқага келиб Павел Матяш ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди (1:1).

2-бўлимнинг 78-дақиқасида Жингдао Жин ўрнига захирадан майдонга тушган Ю Дабао Қизғизистон дарвозасига гол урди ва жамоасига 3 очко тақдим этди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида яна бир дебютант Филиппин терма жамоаси мусобақа фаворитларидан бири Жанубий Корея термасига қарши майдонга тушади. Ўйин 18:30 да бошланиши белгиланган.

Осиё Кубоги—2019

«C» гуруҳи, 1-тур

7 январь, душанба

Хитой — Қирғизистон 2:1.

Голлар: 0:1 — 42 Аҳлиддин Исроилов, 1:1 — 50, автогол, Павел Матяш, 2:1 — 78 Ю Дабао.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2035 йилга бориб аҳоли 45 миллиондан ошиши кутиляпти — PMTI
Дунё
Афғонистонда юқори мартабали амалдорлар “Толибон” етакчисини тахтдан ағдармоқчи 
Маҳаллий
“Права”ни янгисига алмаштириб берадиган онлайн хизмат фаолиятида носозлик кузатилмоқда