Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва Ташқи ишлар вазирлиги биргаликда 2019 йилнинг 1 мартига қадар Жамғарма стипендияларини олишга номзодларни, айниқса, республика ҳудудларида хорижий тилларга ўқитишнинг махсус дастурларини ишлаб чиқади.
Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг 4 январда имзолаган қарорда кўрсатилган, деб ёзмоқда ЎзА.
2019 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Жамғарма стипендияларини олишга номзодларни хорижий — инглиз, немис, француз ва бошқа тилларга ўқитиш махсус дастурлари асосида мақсадли курслар ташкил этилади.
Изоҳ (0)