Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2019 йилда энергетика, жумладан, нефть ва газ соҳасини бошқариш бўйича ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат органини ташкил этиш кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда Davletovuz Telegram-каналида маълум қилинди.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Шунингдек, транспорт, жумладан, ҳаво, темир йўл ва автомобиль транспорти соҳасини бошқариш бўйича ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат органи ҳам тузилади.

Транспорт соҳасида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКдан давлат-ҳокимият вазифаларини транспорт соҳасидаги янги давлат бошқарув органига берилади.

Бу ўзгаришлар жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилган «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» давлат дастури лойиҳасида назарда тутилган.

Ҳужжат лойиҳаси 249 та банддан иборат бўлиб, Президентнинг 2018 йил 28 декабрь куни Олий Мажлисга тадқим этган мурожаатномасида келтирилган ғоя ва таклифлар ҳамда Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган асосий вазифаларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркиядаги зилзила: Қирғизистонда депутатлар маошини зилзила қурбонларига ёрдам учун ўтказмоқчи
Дунё
Байден келгуси президентлик сайловига номзодини қўйиш-қўймаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди