Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мексикада яшовчи Даями исмли қизалоқ Санта Клуасга хат ёзиб, уни ҳаво пуфагига бойлаб учирган. АҚШ чегарасидан учиб ўтган шарни аризоналик 60 ёшли Ренди Хейсс топиб олиб, қизалоқнинг орзуларини рўёбга чиқарди, деб ёзмоқда Reuters. Қизалоқ Санта Клаусдан қўғирчоқ, қўғирчоқлари учун уй ва чизиш учун қаламлар сўраган.

Фото: «Малай Маил»

Фото: «Малай Маил»

Маълум бўлишича, Ренди Хейсс маҳалий радио билан боғланиб, топилмаси ҳақида уларга хабар берган. Радио ўз навбатида қизалоқнинг оиласи билан боғланиш учун ёрдам берган.

Ренди Хейсс ва унинг рафиқаси қизалоқ сўраган барча нарсани сотиб олиб, Ногалес шаҳрига бориб, қизалоқ билан радиостанцияда учрашган. Эр-хотин Даямига ўзларини Сантанинг ёрдамчилари деб таништирган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Россияда урушга боришдан бош тортган маҳбусларга қўшимча жазо муддати билан таҳдид қилинмоқда — ОАВ
Саломатлик
Буйракда тошлар, гипертония: ривожланишига биргина туз сабаб бўладиган 4 та хавфли касаллик
Маҳаллий
Президент Тошкент энергетика тизими бўйича қўшимча топшириқлар берди