Пентагон матбуот котиби Дана Уайт қўл остидагилар билан ноўрин муносабатда бўлгани учун истеъфога чиқди. Бу ҳақда унинг ўзи Twitter-аккаунтида идора ходимларига йўллаган хайрлашув мактубида ёзиб қолдирди.
Август ойида Уайтни иш вақтида шахсий буйруқлар бергани фош бўлди. Унинг илтимоси билан қўл остидагилар Уайтга колготка сотиб олган, кийимларни кимёвий тозалашга олиб борган ва егуликлар сотиб олишга мажбур қилинган.
Шунингдек матбуот котиби ходимлардан бир неча маротаба шахсий сафарларини режалаштиришни сўраган ва васийлик кенгашига бола асраб олиш масаласида қўнғироқ қилишга мажбурлаган.
Терговчилар Уайтнинг бундай ҳаракатидан шикоят қилган ходимларнинг ишдан бўшатилганлиги бўйича фактни текширмоқда. Пентагон кодексида этика бўйича ходим қўл остидагиларга шахсий топшириқ бериши мумкин эмас.
1 январь куни ваколат муддати тугайдиган Пентагон раҳбари Жеймс Меттис ходимлар билан хайрлашгач Уайт истеъфоси ҳақида эълон қилди. Матбуот котиби вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Чарлз Саммер тайинланди.