1 январь, сешанба куни футбол бўйича Англия премьер лигасининг 21-тур баҳсларига старт берилади.
Аввалги турда «Ливерпуль»дан йирик ҳисобда мағлубиятга учраган Лондоннинг «Арсенал» клуби ў змайдонида «Фулҳэм» билан беллашади. Учрашув Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.
Лондоннинг бошқа бир жамоаси «Тоттенҳэм» сафарда «Кардифф Сити» меҳмони бўлади. Ўйинга 22:30 да старт берилади.
2 январь, чоршанба куни Маурицио Сарри бошлиқ «Челси» ўз майдонида «Саутҳэмптон» клуби билан кураш олиб боради. Тўқнашув тунги вақт билан 00:45 да бошланади.
Шу куни сўнгги 3 турдан буён мағлубият нималигини билмай келаётган Оле-Гуннар Сульшер қўл остидаги «Манчестер Юнайтед» жамоаси меҳмонда «Ньюкасл» билан курашга киришади. Ўйин 01:00 да бошланиши белгиланган.
Турнинг сўнгги ва марказий ўйини «Иттиҳод» стадионида бўлиб ўтади. Унда Хосеп Гвардиола қўл остидаги «Манчестер Сити» жамоаси АПЛда яққол пешқадам бўлиб турган Юрген Клопп бошқарувидаги «Ливерпуль» клуби билан жанг қилади. Беллашув 01:00 да бошланади.
АПЛ
21-тур баҳслари
1 январь, сешанба
«Эвертон»—«Лестер» 17:30
«Арсенал»—«Фулҳэм» 20:00
«Кардифф Сити»—«Тоттенҳэм» 22:30
2 январь, чоршанба«Борнмут»—«Уотфорд» 00:45
«Челси»—«Саутҳэмптон» 00:45
«Ҳаддерсфилд»—«Бёрнли» 00:45
«Вулверҳэмптон»—«Кристал Пэлас» 00:45
«Вест Ҳэм»—«Брайтон» 00:45
«Ньюкасл»—«Манчестер Юнайтед» 01:00
3 январь, пайшанба«Манчестер Сити»—«Ливерпуль» 01:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!