Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакат қуролли кучлари бош штаби раисини лавозимидан бўшатди. Бу ҳақда “ТАСС” нашри хабар берди.
Воқеа ҳақида дастлаб Беларусь президенти матбуот хизмати хабар берган. Бош штаб раиси кекса ёши сабабли вазифасидан озод қилингани маълум қилинган.
Манбага кўра, генерал майор Виктор Гулевич Бош штаб раиси ва мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан ҳам тўла озод қилинган. Шу билан биргаликда унинг унвон ва кўкрак нишонларини тақиш ҳуқуқи сақлаб қолинган.
Маълумот ўрнида, Виктор Владимирович Гулевич 1969 йил 14 майда Минск вилояти, Слуцк туманида туғилган. 2021 йил 11 мартидан Беларусь Бош ҳарбий штаби раҳбари ва мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Виктор Гулевич Россия ва Украина урушини қўллаб-қувватлагани учун Ғарб томонидан санкцияларга учраган. Генерал расман Европа Иттифоқининг 27 мамлакати санкциялари рўйхатига тушган.
Изоҳ (0)