Россиянинг Магнитогорск шаҳрида турар жой подъезди қулаб тушгач, вайроналар остидан чақалоқ топилди, деб ёзади «Газета.ru».
«11 ойлик гўдак харобалар тагидан тирик топилди», — дейилади Челябинск вилояти губернатори матбуот хизмати хабарида.
Маълум бўлишича, қутқарувчилар чақалоқ йиғисини эшитган. Бола ўз каравотчасида иссиқ қилиб ўраб қўйилгани унинг ҳаётини сақлаб қолган.
Изоҳ (0)