Ингушетияда азиз авлиёлардан бирининг эвараси бўлган, ўлдирилган дин арбоби Иброҳим Белхароев билан видолашув маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар берди.
У отасининг қабри ёнида дафн қилинди. Тергов органлари томонидан Белхароевнинг ўлими юзасидан жиноий иш қўзғатилди.
Унинг автомобили 30 декабрь тунда номаълум шахслар томонидан Насронийдаги кўчалардан бирида ўққа тутилди. Олинган жароҳатлар оқибатида 46 ёшли дин арбоби ҳамда 38 ёшли автомобиль ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.
Шайх Bataл хожи Белхароев XIX аср охири ва ХХ аср бошларида Ингушетияда ислом оқимларидан бирига бошчилик қилган.