Довуд шаҳридаги миллий боғда амалга оширилган қазишма ишлари чоғида Исроил қадимги буюмлари бошқармаси археологлари томонидан қимматбаҳо тошли қадимий узук топилди. Бу ҳақда «Nur.kz» хабар берди.
Мутахассислар, буни ҳозирги замон сингари, қадим замонларда ҳам аёллар чўмилишдан олдин узук ва заргарлик буюмларини ечиб қўйганлиги билан изоҳламоқда. Ўша давр аёллари ҳам баъзан буюмларини унутиб қўйган.
Экспедиция иштирокчиларидан бири археолог Ари Левининг фикрича, аёл Қуддус томонга кетишда диний маросим ўтказиладигн сув маросимини қабул қилишдан олдин қимматбаҳо узугини ечган. Шубҳасиз, кейин у узукни унутиб, уни йўқотиб қўйган. Бу ҳодиса чамаси икки минг йил аввал содир бўлган.
Изланиш давомида кашф этилган узук археологларга Иккинчи Ибодатхона давридаги (э.а.516 йил — бизнинг эранинг 70 йиллари) бир кишининг тарихи ва одатларини бошқаларники билан боғлаш ва ўрганиш имконини беради.
Маросим ванналари Шилоах ҳавзасидан Ибодатхона тоғига олиб борадиган шиббалаб қотирилган йўлдан топилган. Тарихчиларнинг таҳминича, у яҳудий зиёратчиларни ибодатхонага олиб борган асосий йўл бўлган.