Янги йил байрами муносабати билан Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ташаббуси билан узоқ йиллар ички ишлар органларида хизмат қилиб хозирда нафақадаги собиқ ходимлар, хизмат вақтида вафот этганларнинг яқин қариндошлари холидан хабар олинди, дея хабар беради Андижон ИИБ Матбуот хизмати.
Жумладан, Андижон вилояти ИИБ кадрлар бошқармаси масъуллари, собиқ ички ишлар вакиллари билан биргаликда ўз жонини Ватан тинчлиги йўлида фидо этган қаҳрамонларнинг оилалари билан суҳбатлар уюштирди. Уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди.
Шу билан бирга Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон шаҳар бўлими ходимлари билан биргаликда имконияти чекланган ёшлар ва уларнинг оила аъзоларидан хабар олди. Уларга янги йил совғалари улашилди.
Изоҳ (0)