Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Сурия пойтахти Дамашқ шаҳрида Бирлашган Араб Амирликларининг элчихонаси очилди. Дипломатик ваколатхона Сурияда инқироз бошланганидан кейин ёпилган эди. Бу ҳақда БАА Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилган.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Дипломатик миссиянинг иши 27 декабрдан қайта тикланган. Мамлакатнинг муваққат ишлар бўйича вакили ўз вазифасини бажаришга киришган.

БАА ТИВ баёнотида айтилишича, бу қадам мамлакат ҳукуматининг қардош мамлакатлар билан муносабатларни тиклашга уринишини акс эттиради. Абу-Даби Суриядаги тинчликка ишонмоқда, Сурия мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашда араб давлатлари ролини фаоллаштиришни кўзламоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар