Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюросининг 68-сессиясида иштирок этмоқда, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

53 та давлатни бирлаштирган ЖССТнинг Европа минтақавий бюросига Ўзбекистон ҳам аъзо ҳисобланади.

Жорий йил 17 сентябрь куни Италия пойтахти Рим шаҳрида бошланган мазкур нуфузли сессияда инсон саломатлиги билан боғлиқ қатор муҳим масалалар, жумладан, 2018 йилда Европада соғлиқни сақлаш ҳолати, тиббиёт ва аҳоли фаровонлигини қўллаб-қувватлаш, минтақада барқарор ривожланиш учун инсон саломатлигини янада яхшилашга қаратилган кўплаб йўналишлар муҳокама этилиши кутилмоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

ЖССТ Европа минтақий бюросининг 68-сессияси 20 сентябрга қадар давом этади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар