26 декабрь, чоршанба куни футбол бўйича Италия А Сериясининг 18-тур баҳсида «Ювентус» «Аталанта»га қарши сафарда баҳс олиб бориб, 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди.
Турин жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду мавсумда биринчи маротаба захирадан майдонга тушди (65-дақиқа) ва 78-дақиқада бурчакдан узатилган тўпни дарвозага йўллаб, гол уришга эришди.
Роналду сўнгги бор бундан беш йил олдин 2013 йил 6 апрелида Ла Лига доирасида захирадан майдонга тушиб гол киритганди. Ўшанда «Реал» азъоси бўлган Криштиану «Леванте» дарвозасини ишғол қилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)