Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти бошқармаси органлари томонидан вояга етмаган фарзандлари учун алимент пулларини ўз вақтида тўламай келаётган оталарнинг жавобгарлигини кучайтириш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда ва уларга нисбатан жазо чоралари қўлланилмоқда, деб хабар берди ЎзА.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

2018 йил 21 декабрь куни Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани маъмурий судида очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди ва унда қарздор Ш.Сапаровга нисбатан маъмурий иш кўриб чиқилди.

Қарздор Ш.Сапаров 2014 йилда муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси билан судланган, унга нисбатан мамлакат ҳудудидан чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган эди.

Аммо бундан тегишли хулоса чиқармаган қарздор 2009 йил 3 августдан то 2018 йил 1 декабрга қадар, яъни 111 ой давомида алимент қарзини тўлашдан бўйин товлаб келган. Унинг шу кунга қадар бўлган жами қарзи 56 362 026 сўмни ташкил қилади.

Қарздор Ш.Сапаровга нисбатан тўпланган ҳужжатларга асосан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси билан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар