Facebook’даги «Потребитель.уз» гуруҳи фойдаланувчилари 2018 йилда Ўзбекистонда юз берган энг муҳим воқеаларни овоз бериш йўли билан аниқлади. Бу ҳақда «Потребитель.уз» Telegram-каналида хабар берилди. Улар орасида ҳам салбий, ҳам ижобий ҳодисалар бор.
Айни пайтда овоз берилаётган рўйхатдан 51 та воқеа ўрин олган, рўйхат кенгайишда давом этмоқда.
Энг кўп овоз тўплаган воқеалар ҳозирча қуйидагилар:
- Facebook ва YouTube’нинг блокланиши;
- Шаҳарда тажовузкорлик билан ёппасига иморат қурилиши;
- Дарахтлар кесилишининг давом этиши;
- Почта жўнатмаларига божлар киритилиши;
- Ўзбекистон аҳолиси учун эркин конвертация имконияти;
- Пластик карталарнинг эркин нақдлаштирилиши;
- Тошкент аэропортида яшил йўлакнинг жорий этилиши, учиб келувчилар учун янги терминал қурилиши.
Изоҳ (0)