Ҳукумат қарори билан Акмал Арсланович Холмурадов «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, лизинг олувчиларнинг лизинг асосида реализация қилинадиган замонавий қишлоқ хўжалиги ва бошқа техникаларга, ускуналар ҳамда мини технологияларга бўлган талабларини ўрганиш «Ўзагролизинг» АЖ фаолиятининг устувор йўналишларидан ҳисобланади.
Изоҳ (0)