Наманган шаҳрида талаба ўзи ижарада турган хонадонда табиий газдан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Ҳодиса 2018 йил 24 декабрь куни юз берган. Вақтинча Наманган шаҳар 3-микрораёнда яшаган, Наманган Қурилиш институтининг юқори курс талабаси Ш.Т. уйи ошхонасида газ плитасидан сизиб чиққан табий газдан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этган.
Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)