«Muslimaat.uz» муслималар портали Малика ҳожи ая Нурмуҳаммедованинг вафот этгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди.
Малика ҳожи ая бутун умрини Ислом динининг равнақига, хусусан, аёл-қизларнинг таълимига бағишлаган инсон эди. У киши ҳозирги Хадичаи Кубро номидаги аёл-қизлар Ислом билим юртининг ташкил қилинишига бевосита сабабчи бўлган ва 1993—2008 йиллар давомида шу илм-маърифат масканида мударриса бўлиб хизмат қилган.
Изоҳ (0)