Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич жамоани тарк этиб, Италиянинг «Интер» клубига ўтиши мумкин, деб ёзади Goal.
«Интер» 33 ёшли хорватиялик футболчига эга чиқиши учун унинг ўрнига ҳужумчи Мауро Икарди ва ҳимоячи Милан Шкринярни «Қироллик клуби»га бериши лозим. Мадридликларнинг талаби шундай бўлмоқда.
«Интер» Модрични 2018 йилнинг ёзидаёқ таркибига қўшиб олмоқчи эди, бироқ Милан клуби Модрич трансфери бўйича «Реал» билан келиша олмади. Жорий мавсумда Модрич «Реал» таркибида 21 учрашувда майдонга тушиб, 3 та голга узатма берган.
Эслатиб ўтамиз, хорватиялик футболчи жорий йилда 10 йилдан бери давом этиб келаётган Месси-Роналду эрасига барҳам бериб, «Олтин тўп»ни қўлга киритди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)