Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Британиянинг Рождество чартида блогер LadBaby’нинг тақлид қўшиғи топга кириб, Ава Макснинг «Sweet But Psycho» ва Ариана Гранденинг «Thank U», «Next» хитларини ортда қолдирди. Бу ҳақда «Корреспондент» хабар берди.

Кадр: Youtube

Кадр: Youtube

Тарона Старшип рок-хит гуруҳининг 1985 йилда чиққан «We Built This City» таронасига тақлид саналади.

Ремейкда хамирдаги сосикска сотувидан барпо этилган шаҳар ҳақида куйланади. Бир ҳафтада ушбу тарона онлайн тарзда 45 минг марта сотиб олинган.

Бу эса Ава Макснинг «Sweet But Psycho» таронасидан 4 минг марта ҳамда Ариана Гранденинг «Тhank U», «Next» таронасидан 8 минг марта кўп.

Блогер сотувдан тушган пулларни хайрияга йўналтирмоқчи.

Изоҳ
Асосий янгиликлар