Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов янги йил олдидан уюштирилган банкетда ўзи томонидан тайёрланган қўшиқни ижро этди.
Бердимуҳамедов қўшиқни инглиз, немис ва туркман тилларида ижро этди, шунингдек, роялда мусиқасини чалди. Ижро давомида мусиқа муаллифи бўлган президентнинг набираси жўр бўлди.
Видеоролик эълон қилишиниши YouTube фойдаланувчиларини дарғазаб қилди. Кимдир «ҳеч йўқ ашула билан халқни тўйдиришсин», дея киноя қилган бўлса, бошқа фойдаланувчилар Туркманистон етакчиси ва унинг набирасини мусиқа чалишни билмасликда айблаган.
Изоҳ (0)