Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги «Чоштепа» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 66 та 7 қаватли уй қурилмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари жорий йилнинг июль ойида бу ерга ташриф буюрган, ўша кунлари қурилишга пойдевор қўйилиб, ишлар бошланган эди.

Атиги беш ойда бу ерда улкан мавзе қад кўтарди. 1176 хонадонга мўлжалланган 21 та уй барпо этилди. Бошқа уйларнинг қурилиши давом этмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Туркиянинг инновацион технологиялари асосида бинонинг ташқи деворлари ҳарорат сақловчи материаллар билан қопланган. Бу уйларни қишда иссиқ, ёзда салқин бўлишини таъминлайди.

Президент ушбу уйлардан бирини кириб кўрди. Қурилиш соҳасида янги тизим яратилганини, бу аҳолини уйли қилиш билан бирга кўплаб иш ўринлари ҳам очаётганини таъкидлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Мавзеда маҳалла гузари ҳам бунёд этилган бўлиб, унда маҳалла раиси ва маслаҳатчилари хоналари, уй-жой мулкдорлари ширкати, профилактика инспектори хонаси, кутубхона фаолият юритади.

Шавкат Мирзиёев туманнинг 8-даҳаси ёнида қуриладиган уйлар участкасида ҳам бўлди. Бу ерда 27 та 9 қаватли турар жой барпо этилади, яна кўплаб оилалар уй билан таъминланади.

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар