Декабрь ойининг ўрталарида ноёб астрономик ҳодиса, йирик юлдузлар ёғдуси ва Виртанена кометасининг Ерга яқинлашишига гувоҳ бўлиш мумкин. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.
Комета сайёрага 11,5 миллион километрга яқинлашади, космик ўлчамларга кўра бу масофа микроскопик саналади.
Виртаненанинг ёруғлиги тахминан 3—4 юлдузли катталикка эга, у ўзининг чиройли оч яшил ёритгичи билан ажралиб туради. Юлдузлар фонида комета жуда тез ҳаракатланади. У Ой диаметрига тенг йўлни босиб ўтади.