Россия президенти Владимир Путин анъанавий катта матбуот анжуманида жаҳонга ҳукмрон бўлиш истаги ҳақидаги саволга жавоб берди, Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
«Дунёни бошқаришга келсак, штаб қаерда жойлашганини ҳаммамиз биламиз. У Москвада эмас, бу аниқ. Бошқариш хоҳиши АҚШнинг жаҳон иқтисодиётидага етакчилиги, мудофаа билан боғлиқ харажатларга $700 милиарддан кўпроқ пул ажратиш билан боғлиқ», – деб жавоб берган Владимир Путин.
Владимир Путин қайд этишича, Россия жаҳонни бошқариш хоҳиши ҳақидаги тушунча, ғарб мамлакатлари томонидан берилаётган нотўғри тушунча. Бу НАТОга аъзо мамлакатларни ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, ҳамда ташқи таҳдид пайдо қилиш учун керак. Россия энг йирик ядро мамлакати бўлганлиги, ушбу таҳдидга уни кўрсатиш энг яхши йўл.
Изоҳ (0)