Франция футбол лигасининг одоб-ахлоқ қўмитаси «Монако» ярим ҳимоячиси Александр Головин учун қўшимча жазо тайинлади. Бу ҳақда ГФФН хабар беради.
Россиялик футболчи «Лион»га қарши кечган ўйинда Набил Фекирга нисбатан қўпол ўйини учун ҳакам Клемент Тюрпен томонидан қизил карточка билан жазоланган эди. Натижада Головин ушбу қўполлиги учун 1 та эмас, балки 4 та ўйинга дисквалификация қилинди. Футболчи «Генгам», «Марсель», «Ницца» ва «Страсбур» билан кечадиган баҳсларни ўтказиб юборади.
Эслатиб ўтамиз, «Монако» ярим ҳимоячиси жорий мавсумда 10 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатма берган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)