Бугун, 19 декабрь куни жаҳон бозорида нефть нархлари сезиларли даражада тушиб кетди. Бу ҳақда биржалардаги савдо натижаларидан кўриниб турибди, деб ёзмоқда «Корреспондент.net».
Brent маркасининг қиймати баррелига ICE Futures London биржасида 3,15 фоизга, $57,73 долларгача тушиб кетган.
Ўз навбатида, WTI маркасининг қиймати баррелига 3,21 фоизга $48,61 арзонлашган.
Аналитикларга кўра, прогноз кўрсаткичларда нархларнинг тушиб кетиши нефть қазиб олишда ўсиш суратлари билан боғлиқ.
Изоҳ (0)