15 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи, М.Р.(исмли аёл) маст ҳолда уйида ўзаро жанжал оқибатида Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида яшовчи опаси, Л.Ч.нинг қорнига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Натижада Л.Ч. касалхонага ётқизилган. М.Р. ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)