Тошкент вилоятининг Пискент туманида яшовчи, Э.Д. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 4 ноябрга ўтар кечаси номаълум шахс Файзобод маҳалласида жойлашган дала майдонида қаровсиз қолдирилган 2 бош қорамолларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Андижон вилояти Балиқчи туманида яшовчи, Б.М. содир этганлиги аниқланиб ушланган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)